Павел Дуров француз терговчиларига йилига атиги бир дирҳам ишлаб топишини айтган — ОАВ
Дуровнинг йиллик маоши ҳақидаги баёноти француз терговчиларини ҳайратда қолдирди, дейилади Le Monde хабарида. Бир дирҳам тахминан 3 488 сўмга тўғри келади.
Францияда сўроққа тутилган пайтда Павел Дуров терговчиларга йилига атиги бир дирҳам ишлаб топишини айтган. Бу ҳақда Le Monde газетаси Telegram асосчисининг турмуш тарзи ва молиявий аҳволига бағишланган мақоласида ёзди.
Дуровнинг йиллик маоши ҳақидаги баёноти француз терговчиларини ҳайратда қолдирди, дейилади материалда. Дирҳам —Дуров сўнгги йилларда яшаган Бирлашган Араб Амирликларининг пул бирлиги. Бир дирҳам тахминан 3 488 сўм ёки 27 центга тўғри келади.
Нашрнинг хабар беришича, Дуровга нисбатан эҳтиёт чорасини белгилаш бўйича суд мажлисида Париж прокуратураси Telegram асосчисига 20 миллион евро миқдорида гаров қўйишни талаб қилган. Бироқ якунда судя гаров суммасини беш миллион еврогача камайтиришга қарор қилган.
Le Monde гаров миқдори жуда паст туюлаётганини таъкидлади — айниқса, 2023 йилда Дуров Дубайдаги хайрия кимошди савдосида эксклюзив автомобил рақами учун 8,5 миллион евро таклиф қилгани ҳақидаги маълумот фонида бу сумма эътиборни тортмоқда. Мақолада айтилишича, Telegram асосчисининг умумий бойлигини турли манбалар тўққиз миллиард доллардан 15,5 миллиард долларгача деб баҳоламоқда.
Павел Дуров август ойининг охирида Париж аэропортида қўлга олинганди. У уюшган жиноятчилик билан боғлиқ жиноятларда, жумладан гиёҳванд моддалар ва болалар порнографиясини тарқатишда иштирок этганлик ҳамда ваколатли органларга маълумот беришдан бош тортганликда айбланди.
Politico нашрининг ёзишича, Дуровга нисбатан тергов Telegram раҳбарияти Франция расмийларининг болаларга нисбатан жинсий зўравонлик иши бўйича сўровига жавоб бермаганидан кейин бошланган.
Ҳибсга олинганидан кейин бир неча кун ўтгач, Дуров гаров эвазига қўйиб юборилди.
Мавзуга оид
20:54 / 12.12.2024
Telegram 2024 йилда 15 миллиондан зиёд канал ва гуруҳларни блоклади
21:19 / 09.12.2024
Украина расмийлари Telegram иловасидан фойдаланишни камайтирди – ОАВ
20:04 / 26.11.2024
Криптовалюта билан боғлиқ битимлар Telegramʼнинг асосий даромад манбаига айланди
22:35 / 23.11.2024