Англия: «Арсенал»нинг бурчак тўплари ва Палмернинг порлаши

«Нюкасл» – «Манчестер Сити» 1:1
Голлар: 0:1 – 35 Гвардиол, 1:1 – 58, пеналти Гордон.
«Нюкасл» – Поуп, Ҳолл, Берн, Шер, Триппиер (Ливраменто, 78), Бруно Гимараэс, Тонали (Лонгстафф, 77), Жоэлинтон, Барнс (Уиллок, 76), Мерфи, Гордон.
«Манчестер Сити» – Эдерсон, Гвардиол, Аканжи, Рубен Диаш, Уокер, Люис (Савио, 81), Ковачич, Грилиш (Доку, 81), Гундўған (Фоден, 66), Бернарду Силва, Ҳоланд.
Огоҳлантиришлар: Шер (26), Бруно Гимараэс (32), Эдерсон (56), Ковачич (60), Тонали (62), Грилиш (62), Жоэлинтон (63), Рубен Диаш (90).

Ҳосеп Гвардиола Родрининг жароҳатидан кейин ечим ўйлаб топиши шарт эканини айтди, лекин «Сити» мавсум бошидаги бир неча ўйинда ҳам испаниялик футболчига дам берганди. Лекин ҳозир тажриба учун бошқа икки фигура — жароҳатланган Де Брейне ҳамда Евро-2024 турниридаги иштирокидан кейин формасини тиклашда давом этаётган Фоден етишмаяпти. Қолаверса, Гундўған «Этиҳад»га қайтганидан кейин ҳали олдинги даражасига чиқмади.

Лекин бу муаммолар Нюкаслда ўтган ўйинда жамоага биринчи рақам остида ҳаракатланишга халал бермади. «Қарғалар» фаолроқ бошлаганди, аммо Грилишнинг пасидан кейин Гвардиол рақиб жарима майдони ичига юриш уюштириб, ҳисобни очди. Фақат иккинчи бўлим бошида амалдаги чемпионлар ўйинни сусайтиришди ва Гордонни олдинга ўтказиб юборишди. Эдерсон уни қўполлик билан тўхтатишга мажбур бўлди ва «Нюкасл» вингери ўтган мавсум бошидан буён еттинчи бор 11 метрлик жарима зарбасини ишлаб, уни ўзи голга айлантирди.

Ўйиннинг қолган қисмида ҳам «Сити» мезбонларни жарима майдонига қамашда давом этди, аммо Поуп деворидан ўтиб бўлмади, унинг Бернарду Силванинг зарбасидан кейин амалга оширган сейви — тур безагига айланди.

Ҳоланд АПЛнинг бу мавсумида илк бор майдонни голсиз тарк этди (6-турга келиб). У биринчи бўлимда Бёрн оёғига берган зарбадан кейин ўйинни бироз оқсоқланиб давом эттирди. Ҳужумчи ўйин давомида беш бор зарба берди, лекин улардан бирортасини чинакамига хавфли деб бўлмайди.