Эстетик сайр ва ноодатий ҳайкаллар – Тошкентдаги илк гастрономик кўчадан фоторепортаж
Пойтахтдаги илк гастрономик аллея, яъни Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми фойдаланишга топширилди. Эндиликда бу кўчада одамлар нафақат хотиржам сайр қилиб, ўриндиқларда дам олишлари, балки ўзига хос ҳайкалларни томоша қилиб, хотира учун суратлар ҳам олишлари мумкин. Kun.uz ҳиссиётларга бой ана шу кўчадан фоторепортаж тайёрлади.
Тошкентнинг Тарас Шевченко кўчасида анчадан бери қурилиш ишлари олиб борилаётганди. Илк гастрономик аллеянинг бир қисмида таъмирлаш ишлари якунланиб, аҳолига фойдаланишга топширилди.
Миробод тумани ҳокимлигининг маълумот беришича, гастрономик кўча бўйлаб фото-зоналар ва яшил ҳудудлар барпо этилган, 39 та кичик ва 17 та катта торшерлар ўрнатилган, 1 та автобус бекати қурилган, 39 та видеокузатув камералари ва юзни таниш тизимлари, 20 та ўриндиқ ва ахлат қутилари ўрнатилган ҳамда Wi-Fi тарқатиш тизимлари монтаж қилинган.
Шунингдек, одамларга қулайлик яратиш мақсадида қарийб 3 минг кв.м узунликда пиёдалар йўли барпо этилган, қатнов йўлининг асосий қисми (2600 кв.м) эса табиий гранит тошдан терилган.
Қолаверса, кўча бўйлаб турли маиший хизмат кўрсатувчи шохобчалар ташкил қилинган. Улар қаторида аҳоли орасида жуда машҳур емакхоналар ҳамда кийим-кечак дўконлари ҳам бор.
Ҳокимият лойиҳанинг иккинчи босқич ишлари бошланиш арафасида эканини маълум қилган. Бунда яшил зоналар кўламини кенгайтириш, ландшафтли дизайнлар яратиш, терассалар қуриш, замонавий ўриндиқлар ўрнатиш каби ишлар амалга оширилиши белгиланган.
Маълумот учун, гастрономик аллеяда жойлашган тадбиркорлик субъектлари 24 соатлик иш режимида фаолият юритади ва йўлнинг ўзи кечки соат 20:00 дан тонгги 06:00 гача автомобиллар учун ёпилади ва пиёдалар ҳудудига айланади.
Туман ҳокимлигига кўра, Тарас Шевченко кўчасида гастрономик аллеяни барпо этиш бўйича ишлар тўлиқ якунланганидан сўнг, ушбу манзилда транспорт қатнови юқорида кўрсатилган вақтларда қайта йўлга қўйилади.
Расмлар муаллифи Мумтозбегим
Тавсия этамиз
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Москвада шаҳарни билишини исботлаб бермаган таксичилар жаримага тортилади
Жаҳон | 20:35 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
Ўзбекистон | 17:00 / 27.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россиянинг бир ҳудуди ўзбекларнинг тарихий ватани деб аталди
Жаҳон | 16:41
-
Тўқаев Қозоғистон нега BRICS аъзоси бўлмаслигини тушунтирди
Жаҳон | 16:38
-
Ўзбекистон ва Италия атом энергияси соҳасида ҳамкорлик қилади
Ўзбекистон | 16:09
-
АҚШнинг Ғазо бўйича сулҳи: Исроил қабул қилди, Ҳамас кўриб чиқмоқда. Тафсилотлар
Жаҳон | 16:07
Мавзуга оид

08:12 / 07.03.2025
Тошкентда 4 та автомобил ўзаро тўқнашди

18:16 / 25.11.2024
Тарас Шевченко кўчасининг бир қисми 1 ойга ёпилади

10:10 / 05.10.2024
Тарас Шевченко кўчасидаги гастрономик аллея 1-босқичини якунлаш муддати кечиктирилди

00:03 / 15.09.2024