Жаҳон | 19:19 / 20.10.2024
18464
3 дақиқада ўқилади

Бутун мамлакат — зулмат ичида: Кубада кенг кўламли блэкаут рўй берди

Бу вақтда оролга вайронкор тўфон яқинлашмоқда.

18 октябр куни Кубада йирик иссиқлик электр станциясидаги авариядан кейин электр энергиясидан тўлиқ узилиш содир бўлди. 10 миллионга яқин киши электрсиз қолган. Электр энергияси таъминоти 19 октябр куни қисман тикланганди, аммо якшанбага ўтар кечаси яна бутунлай ўчди, деб ёзади BBC News. Ҳудудга «Оскар» тўфони яқинлашиб келаётгани вазиятни янада оғирлаштирган. Прогнозларга кўра, шамол тезлиги соатига 140 километрга чиқадиган тўфон Куба соҳилларига маҳаллий вақт билан 20 октябр куни кундузи етиб келади. У мамлакатнинг шарқий ҳудудларига сув тошқини ва кўчкилар олиб келиши мумкин.

Куба президенти Мигел Диас-Канел расмийлар «тўфон муқаррарлигини ҳисобга олган ҳолда одамлар ва иқтисодий ресурсларни ҳимоялаш учун қаттиқ иш олиб бораётгани»ни айтган.

Diario de Cuba газетаси ёзишича, электр узилиши энергетик инқирозни кучайтирган — Кубада сўнгги икки ҳафтада мунтазам равишда кунига бир неча соатга электр ўчирилаётганди. Бош вазир Мануэл Марреро Крус телеомурожаатида узилишларга эскирган инфратузилма, ёнилғи етишмаслиги ва энергия истеъмоли ортиб кетгани сабаблигини айтган. «Медуза» Кубадаги кенг кўламли блэкаут қандай кўринишда экани акс этган фотожамланмани тақдим этди.

Куба пойтахти Гавана майдонига йиғилган одамлар. 18 октябр
Norlys Perez / Reuters / Scanpix / LETA
Мотоцикл ҳайдовчиси бино вестибюлида
Antonio Levi / AFP / Scanpix / LETA
Ўз уйида мотоцикл чироғи ёруғида кечки овқатни қилаётган аёл
Antonio Levi / AFP / Scanpix / LETA
Гавана аҳолиси вакиллари блэкаут вақтида фрисби ўйнамоқда
Ramon Espinosa / AP / Scanpix / LETA
Adalberto Roque / AFP / Scanpix / LETA
Гаваналик киши блэкаут вақтида, 19 октябр
Ramon Espinosa / AP / Scanpix / LETA
Гаваналиклар электр йўқлигида гулханда шўрва қайнатмоқда
Ramon Espinosa / AP / Scanpix / LETA
Блэкаут вақтида домино ўйнаётган кишилар
Yamil Lage / AFP / Scanpix / LETA
Ramon Espinosa / AP / Scanpix / LETA
Маҳаллий аҳоли вакиллари Фидел Кастро фотосурати ёнида
Norlys Perez / Reuters / Scanpix / LETA
Кубадаги асосий Hermanos Ameijeiras Hospital шифохонаси, блэкаут вақтида ҳам бу ерни электр энергияси билан таъминлашнинг имкони топилган
Adalberto Roque / AFP / Scanpix / LETA
Norlys Perez / Reuters / Scanpix / LETA
Yamil Lage / AFP / Scanpix / LETA
Гаванадаги айрим биноларда электр бор
Yamil Lage / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди