Ўзбекистон | 12:15 / 26.10.2024
1319
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон музейлар бошқаруви соҳасида Абу-Даби билан тажриба алмашади

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Абу-Даби маданият ва туризм департаменти ўртасида англашув меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Дунё

Ҳужжат Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари Элмурод Нажимов ва Абу-Даби маданият ва туризм департаменти раиси ўринбосари Сауд Абдулазиз Ал Хосани томонидан имзоланди.

Меморандум Ўзбекистон ва Абу-Даби музейларида кўргазмалар ташкил этиш, маданий мерос соҳасида ўзаро манфаатли тадқиқотлар ўтказиш, маданий меросни сақлаш, музейлар бошқаруви, реставрация ва бошқа соҳаларда кўникма ҳамда тажриба алмашиш, таълим соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш каби йўналишларни қамраб олади.

Расмий қисмдан сўнг бўлиб ўтган мулоқотда меморандумда қайд этилган ҳамкорликдаги ишларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида икки томондан масъуллар тайинланди ва яқин кунларда ташкил этиладиган онлайн мулоқот орқали чоғида тегишли чора-тадбирларни белгилаб олиш тўғрисида келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид