Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда чиқарилаётган трикотаж маҳсулотларининг Ҳиндистонга экспорти оширилади
Ўзбекистон элчиси Ҳиндистон ташқи ишлар ва тўқимачилик саноати давлат вазири билан учрашди.
Ўзбекистон элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон ташқи ишлар ва тўқимачилик давлат вазири Пабитра Маргерита билан учрашди.
Ҳиндистонда ўтказиладиган йирик халқаро тадбирлардан бири - Bharat Teх кўргазма-ярмаркасига тайёргарлик масалаларига бағишлаб ташкил этилган тадбир доирасидаги мулоқот чоғида сўнгги йилларда мамлакат тўқимачилик ва енгил саноат соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ишлаб чиқариш жараёнига замонавий технологияларни жорий қилиш, халқаро бозорда рақобатбардош бўлган, харидоргир ва юқори қийматли маҳсулотларни тайёрлаш бўйича қилинаётган саъй-ҳаракатлар ҳақида сўзлаб берилди.
Тўқимачилик соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада фаоллаштириш, жумладан, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган трикотаж маҳсулотлари ва бошқа товарларни Ҳиндистон бозорига экспорт ҳажмини ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, 2025 йил феврал ойида ташкил этиладиган Bharat Teх кўргазма-ярмаркасида Ўзбекистон делегациясининг фаол иштирокини таъминлаш, мамлакат тўқимачилик ва енгил саноати салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими ўтказиш, икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида музокаралар уюштириш ва бошқа амалий масалалар муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026
2026–2027 йилларда энг тез ўсадиган иқтисодиётлар маълум қилинди
18:30 / 07.07.2026
Бухорода ҳиндистонлик талаба юртдошини ўлдирди
11:04 / 30.06.2026