Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нетаняҳу: Мисрнинг 48 соатлик оташкесим ҳақидаги таклифи Исроилга тақдим этилмади
Исроил бош вазири, агар шундай таклиф билдирилса, у дарҳол рози бўлишини таъкидлади.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Мисрнинг «тўрт асирни озод қилиш эвазига 48 соатлик оташкесим» таклифи Исроилга расман тақдим этилмаганини айтди. Унинг таъкидлашича, агар шундай таклиф билдирилса, у дарҳол рози бўлади.
Исроил ҳукумати матбуот хизматига кўра, «Ликуд» партияси фракцияси йиғилишида Нетаняҳу Миср таклифи ҳақидаги маълумотлар уларга етиб келмаганини таъкидлаган.
Матбуот баёнотида Мисрнинг икки кунлик вақтинчалик сулҳнинг 10 кун ичида музокаралар йўли билан доимий сулҳга айлантирилиши ҳақидаги таклифига изоҳ берилмаган.
Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси Ғазода сақланаётган тўрт нафар исроиллик асирни баъзи фаластинликлар билан алмашиш учун икки кунлик ўт очишни тўхтатишни таклиф қилганини айтди.
«Кейинги 10 кун ичида вақтинчалик ўт очишни тўхтатишни доимий келишувга айлантириш бўйича музокаралар олиб борилади», — деди ас-Сиси.
Мавзуга оид
09:13
«Биби, эҳтиёт бўл, акс ҳолда мутлақо ёлғиз қоласан» – Трампнинг чақириқлардан кейин Исроил ва Эрон тўхтади
14:20 / 06.06.2026
Трамп Нетаняҳудан нега норози?
14:11 / 04.06.2026
“Трамп ва Нетаняҳу жанжали дока рўмол қуришидек гап” – сиёсатшунос
22:03 / 03.06.2026