Бош Ассамблея доирасида Агентлик раҳбарияти Британия стандартлар институти вакили Пинг Ю билан учрашув ўтказди.

Унда Ўзбекистон ва Британия стандартлаштириш соҳасида ҳамкорлик муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, алоқалар кўламини кенгайтириш, ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, соҳага ахборот технологияларини жорий этиш, стандартлар таржимаси, Британия ҳукумати ва халқаро грантларни жалб этиш ва республика кадрларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида мамлакатлар ўртасида техник тартибга солиш, стандартлаштириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Стандартлаштириш, маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаш, менежмент тизимларини сертификатлаш, тренинг ва ўқув курслари, савдода техник тўсиқларни қўллаш бўйича келишув ва Жаҳон савдо ташкилотининг ахборот марказини бошқариш каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.