«Насаф» – ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионига айланиб, Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига чек қўйди
Бугун, 1 ноябрда Суперлига 23-тури доирасида «Насаф» сафарда «Локомотив»ни мағлуб этиб, муддатдан аввал ўз тарихида илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди.

Тошкент вилоятининг «Дўстлик» стадионида ўтган баҳсда Қарши клубининг чемпионлик имконияти катта экани сабабли Қашқадарёдан ташкилий тарзда 10га яқин автобусларда мухлислар олиб келинган эди.
Шиддатли ўтган баҳснинг 35-дақиқасида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев кутилмаганда «Локомотив» ҳимоячиси Иван Рогачни майдондан четлатди ва қолган дақиқаларда «Насаф» майдонда бир киши кўп бўлиб ўйнади.
73-дақиқада Акмал Мозговой суперголи билан ҳисобни очиб, якунда «Насаф»га муҳим ғалаба ва чемпионликни келтирди – 1:0.
Шу тариқа, «Насаф» 23 ўйиндан кейин 52 очко жамғариб, чемпионат якунига 3 тур қолганда муддатдан аввал Ўзбекистон чемпионига айланди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари ўз тарихида илк бор Суперлигада чемпионликни қўлга киритиб, Тошкент клубларининг 23 йиллик гегемонлигига чек қўйди.
Бунгача «Нефтчи» 2001 йилда Ўзбекистон чемпиони бўлган, шундан кейин ўтган 23 йил давомида чемпионлик фақат Тошкент клубларига насиб қилаётган эди. Хусусан, сўнгги 5 йил давомида «Пахтакор» чемпионликни ҳеч кимга бермай келаётганди. «Насаф» 2025 йилда Ўзбекистон чемпиони сифатида ОФК Элит Чемпионлар лигасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.
Суперлига. 23-тур
«Локомотив» - «Насаф» - 0:1
Бош ҳакам: Аҳрол Рисқуллаев
VAR ҳаками: Эдита Миробидова
Гол: Акмал Мозговой, 73.
«Локомотив»: 1.Абдумавлон Абдужалилов, 2.Абдулазизхон Абдурашидов (55.Анзур Исмоилов, 58), 3.Валерий Кичин, 4.Иван Рогач, 7.Сардор Абдунабиев, 10.Шодиёр Шодибоев, 15.Жасурбек Ҳакимов, 17.Санжар Турсунов, 22.Муҳаммаданас Ҳасанов, 26.Абдуллоҳ Йўлдошев, 70.Абубакрризо Турдиалиев.
«Насаф»: 35.Абдувоҳид Неъматов, 4.Дилшод Комилов (8.Зафармурод Абдураҳматов, 46), 6.Мурод Раҳматов, 7.Акмал Мозговой, 10.Бобир Абдихолиқов (23.Куач Юэл, 79), 14.Шароф Муҳитдинов, 19.Стефан Чолович, 22.Игорь Голбан, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 32.Зоран Марушич (88.Марко Станоевич, 79), 77.Ойбек Бозоров.
Четлатиш: Иван Рогач, 35 (Л).
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕИ вақтинчалик сулҳ тузилса ҳам Украинани қуроллантиришда давом этади
Жаҳон | 08:21
-
7,3 млрд сўмлик норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳолатлари аниқланди
Ўзбекистон | 08:04
-
Украина Қуролли кучлари Курск областидаги асосий вазифасини бажариб бўлди — Зеленский
Жаҳон | 00:22
-
Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди
Жамият | 23:40 / 14.03.2025
Мавзуга оид

00:00 / 24.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Иорданияда мағлубиятга учраб, гуруҳида 3-ўринга тушди

21:16 / 02.10.2024
ОЧЛ-2. «Насаф» Марушичнинг дубли эвазига «Шабоб Ал Аҳли» устидан иродали ғалабага эришиб, пешқадамга айланди

13:39 / 30.05.2024
Неъматов қаҳрамонга айланган ва «Насаф» 3-бор суперкубокка эга чиққан ўйиндан эксклюзив фотожамланма

21:23 / 29.05.2024