Жаҳон | 21:32 / 01.11.2024
23956
1 дақиқада ўқилади

Немис тилидаги энг узун сўз 67 ҳарфдан иборат экани маълум бўлди

Шунингдек, рус тилидаги энг узун сўз 35 ҳарфдан, ўзбек тилидагиси 36 ҳарфдан иборат.

Фото: Getty Images

Немис тилининг Duden луғати «баҳайбат сўзлар» рўйхатини янгилади. Одатда улар орасида юридик ва маъмурий атамалар кўп учрайди. Бу сафар мутахассислар сўнгги ўн йил ичида камида беш марта оммавий ахборот воситаларида пайдо бўлган узун сўзларни ўрганишди.

Биринчи ўринда Grundstücksverkehrsgenehmigungszuständigkeitsübertragungsverordnung сўзи қайд этилди. У 67 ҳарфдан иборат бўлиб, «ер участкаси битимини тузишда юрисдикцияни ўтказиш қоидаси», деб таржима қилинади.

Ундан кейинги ўринларни 58 ҳарфли Llanfairpwllgwyngyllgogerychwyrndrobwllllantysiliogogogoch (Уэлс шимоли-ғарбий қисмидаги Энглси ороли жамоаси) ва Straßenentwässerungsinvestitionskostenschuldendienstumlage (йўл дренажига инвестициялар учун қарзга хизмат кўрсатиш ажратмалари) эгаллади.

Гиннес рекордлар китобига кўра, рус тилидаги энг узун сўз 35 ҳарфдан иборат — «превысокомногорассмотрительствующий».

Google маълумотларига кўра, ўзбек тилидаги энг узун сўз 36 ҳарфдан иборат – «Механизациялаштирилмаганлигидандирда».

Мавзуга оид