Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, португалиялик 39 ёшли мутахассис билан 2027 йилга қадар шартнома имзоланган. Келишувда шартномани яна бир йилга узайтириш банди киритилган.
Манчестер клуби «Спортинг» клубига Аморим учун товон пули сифатида 10 миллион евро тўлаб беради. Рубен 11 ноябр, душанба кунидан жамоага қўшилади. Унгача клубни «Челси» (2 ноябр), «ПАОК» (7 ноябр) ва «Лестер»га қарши ўйинга Руд ван Нистелрой бошлаб тушади.
Аввалроқ, Аморим «МЮ»да йиллик 8 миллион евро маош олиши ҳақида хабар қилинган эди.
















