Сирдарё вилояти Мирзаобод туманидаги “С.Т.А.М” МЧЖ раҳбари С.Б. жамиятга қарашли экин ерларини суғориш учун мўлжалланган сув насосини ўзбошимчалик билан тармоққа улаши оқибатида 683 млн сўмлик электр энергияси талон-торож қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилди.
Дастлабки тергов давомида жамият томонидан етказилган 683 млн сўм зарар тўлиқ ундирилиши таъминланди.








