Харид қобилияти паритети мамлакатлар ўртасидаги нархлар даражасидаги фарқларни ҳисобга олади. Шу боис бу кўрсаткич иқтисодиётларни валюта курслари бўйича эмас, балки мамлакатларда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг ҳақиқий ҳажми асосида таққослаш имконини беради.
Айнан шу сабабли Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банки иқтисодиётлар кўлами ҳамда аҳоли турмуш даражасини баҳолашда ХҚП асосидаги ЯИМдан кенг фойдаланади.
АҚШ иккинчи, Ҳиндистон учинчи ўринда
Рейтингнинг иккинчи поғонасини 32,38 триллион долларлик ХҚП бўйича ЯИМ билан АҚШ эгаллади.
Учинчи ўринда эса 18,9 триллион доллар кўрсаткич билан Ҳиндистон қайд этилди. Мамлакат юқори иқтисодий ўсиш суръатлари ва аҳолисининг кўплиги ҳисобидан ички ишлаб чиқаришни жадал кенгайтириб, бошқа йирик иқтисодиётлардан фарқни ошириб бормоқда.
Тўртинчи ўринни 7,53 триллион долларлик кўрсаткич билан Россия эгаллаган. Кейинги ўринларда Япония ва Германия жойлашган.
Индонезия 5,45 триллион долларлик ЯИМ билан еттинчи ўринни эгаллаб, Жануби-Шарқий Осиёнинг энг йирик иқтисодиёти сифатида ўз аҳамиятини янада мустаҳкамлади.
Кучли ўнликдан, шунингдек, Бразилия, Франция ва Буюк Британия ҳам ўрин олган.
Нега бу рейтинг номинал ЯИМдан фарқ қилади?
ХҚП бўйича рейтинг мамлакатларнинг номинал ялпи ички маҳсулоти рейтинги билан бир хил эмас.
Номинал ЯИМ бўйича АҚШ ҳанузгача дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Аммо харид қобилияти паритети ҳисобга олинганда ички нархлар нисбатан паст бўлган йирик ривожланаётган иқтисодиётлар юқорироқ ўринга чиқади.
Бунинг сабаби шундаки, бир хил маблағга Хитой, Ҳиндистон каби мамлакатларда ривожланган давлатларга нисбатан кўпроқ товар ва хизмат харид қилиш мумкин.
Хитой 2014 йилдан буён етакчиликни сақлаб келмоқда
Хитой 2014 йилда АҚШни ортда қолдирганидан бери харид қобилияти паритети бўйича дунёдаги энг йирик иқтисодиёт мақомини сақлаб келмоқда.
Мутахассислар буни мамлакатда ўнлаб йиллар давомида амалга оширилган саноатлаштириш, урбанизация жараёнлари ва ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши билан изоҳлайди.
Ҳиндистон ҳам ички талабнинг юқорилиги, инвестициялар оқими ва хизматлар соҳасининг жадал ривожланиши ҳисобига ўз мавқеини мустаҳкамлаб бормоқда.
Шу боис мамлакат номинал ЯИМ бўйича юқорироқ ўринда бўлмаса-да, харид қобилияти паритети бўйича аллақачон дунёнинг учинчи йирик иқтисодиётига айланган.
Дунёдаги энг йирик иқтисодиётлар маълум қилинди
09:186433 мин
Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ)нинг 2026 йилги World Economic Outlook ҳисоботига кўра, Хитой харид қобилияти паритети (ХҚП) бўйича ҳисобланган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажмида дунёда етакчиликни сақлаб қолди. Мамлакатнинг ушбу кўрсаткичи 44,3 триллион АҚШ долларини ташкил этган.











