Ўзбекистон | 10:48 / 09.11.2024
1292
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилди

Сеулда бўлиб ўтган Ўзбекистон-Жанубий Корея музокараларида мавжуд ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Фото: Дунё

Амалий ташриф билан Сеулда бўлган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва унинг раҳбарлигидаги делегация аъзолари Жанубий Корея ишбилармон доиралари вакиллари билан қатор учрашувлар ўтказди.

"CJ Group, Youngone Corporation, Hyundai Motor Group, Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармаси, Корея саноат федерацияси раҳбарияти билан самарали учрашувлар ўтказдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Кўплаб истиқболли йўналишларда мавжуд ва янги қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама қилдик".

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 4 ноябр куни Марказий Осиё мамлакатларидаги ҳамкасблари билан биргаликда Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл томонидан қабул қилинди, Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Тхе Ёл билан музокара ўтказди ҳамда "Марказий Осиё – Корея Республикаси" 17-ҳамкорлик форумида иштирок этди.

Мавзуга оид