Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кубада блэкаут сабабли норозилик намойишига чиққанларга қарши иш очилди
Ҳаванада, Маябеке ва Сего-де-Авила провинцияларида электр энергиясининг оммавий узилишига қарши норозилик намойишларидан сўнг иш очилди, деб хабар берди Куба Бош прокуратураси.
Куба бўйлаб электр таъминотидаги оммавий узилишларга қарши норозилик намойишларидан сўнг Ҳаванада, шунингдек, Маябеке ва Сего-де-Авила провинцияларида «ҳужум қилиш, жамоат тартибини бузиш ва зарар етказиш» айбловлари билан жиноий ишлар очилди. Бу ҳолатлар ҳақида 9 ноябр, шанба куни Куба Бош прокуратураси хабар берди.
Унга кўра, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов маълумотларига қараганда, улар бир қатор ҳудудларда ҳукумат амалдорлари ва инспекторларга қарши «босқинчилик ҳаракатлари»да иштирок этган, бу эса «жароҳатлар ва тартиб бузилиши»га олиб келган.
Расмийлар айбланувчилар сонини эълон қилмаган.
Кубанинг турли минтақаларида ҳибсга олишлар
Justicia 11J инсон ҳуқуқлари гуруҳи Ҳавана шарқидаги Гуанабакоада тинч намойишлар ортидан ўндан ортиқ ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. Флорида штатининг Маями шаҳридаги Cubalex нодавлат ташкилоти Кубанинг марказий минтақасидаги Энкрусихада шаҳрида саккиз киши ҳибсга олингани ҳақида маълум қилди.
Аввалроқ, 18 октябр куни Antonio Guiteras иссиқлик электр станциясидаги носозлик туфайли бутун мамлакат бўйлаб электр таъминотида катта узилишлар юз бергани маълум бўлган эди. Эртаси куни такрорий авария натижасида яна бир қатор узилишлар содир бўлди.
Куба бош вазири Мануэл Марреро телемурожаатида мавжуд вазиятни «қийин» деб атади. Унинг сўзларига кўра, авариялар сабаби, биринчи навбатда, ёнилғи етишмаслиги ва эски электр станцияларининг носозликларидир. Ўша вақт оралиғида ва бутун мамлакат бўйлаб узилишлардан олдин мамлакатнинг баъзи ҳудудларида кунига 12 соатдан кўпроқ электр таъминоти ўчирилган, дея эслатади dpa.
Ёпилган мактаблар, университетлар ва корхоналар
Кубадаги мактаблар ва университетлар узилишлар сабабли вақтинча ёпилди, шунингдек, корхоналар офислари ҳам ишламади, деб хабар берди Reuters. UNE давлат электр таъминотчиси иқтисодиётнинг муҳим бўлмаган соҳаларига электр етказиб бериш тўхтатилишини эълон қилди. Кейинчалик, ноябр ойида тўфон туфайли электр таъминоти яна узилди. Блэкаут бир қатор ҳудудларда норозиликларга сабаб бўлди.
2021 йил июл ойида электр таъминотидаги узилиш Кубада тарихий намойишларга сабаб бўлди. Justicia 11J ташкилотига кўра, ўшанда 1500 дан ортиқ киши ҳибсга олинган, улардан 600 нафари ҳамон қамоқда. Баъзи намойишчилар 25 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган, деб эслатади AFP.
Мавзуга оид
22:15 / 05.06.2026
Трамп Эрон масаласи «ҳал бўлгач» Кубадаги режимни ўзгартириш режасини эълон қилди
08:38 / 05.06.2026
Вашингтон Куба раҳбариятига босимни кучайтирмоқда
17:56 / 22.05.2026
Рубио Кубани АҚШ учун таҳдид деб эълон қилди
22:52 / 20.05.2026