Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч ҳудудда 671 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди
Қашқадарё вилоятининг Муборак ва Косон, Наманган ҳамда Сурхондарё вилоятларида электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди.
Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабарига кўра, Муборак ва Косон туманларида фаолият юритувчи “О.”, “Ё.К.” ҳамда “О.Б.” фермер хўжаликлари масъул шахслари тижорат мақсадида электр сув насосларини умумий фойдаланишдаги тармоққа ўзбошимчалик билан улаган. Натижада жами 413,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган.
Шунингдек, Наманган вилоятида “С.С.” хусусий корхонаси раҳбари Б.М. электр тармоқлари корхонаси билан шартнома тузмасдан, умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланган. Оқибатда жами 148,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Бундан ташқари, Термиз шаҳрида ЯТТ Ж.М. тижорат мақсадида умумий фойдаланиш электр тармоғига уланиб, 110,6 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:03 / 01.05.2026
Электрдаги йўқотишлари юқори бўлган 44 та ҳудуднинг электр корхонаси раҳбари ишдан олинди
09:13 / 25.04.2026
Тошкентда электр корхонаси муҳандислари 8 минг доллар билан ушланди
17:58 / 17.03.2026
Наманганда солиқ қарздорлиги 1 млн сўмдан ошса, электр учун тўлов чекланади
10:53 / 12.03.2026