Хориждаги ватандошларга миннатдорчилик белгиси – Ўзбекистонда «Ватандош» картаси жорий қилинди
Ўзбекистоннинг иқтисодий-ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этиб, хайрия фаолиятини амалга ошираётган хориждаги ватандошларга миннатдорчилик белгиси сифатида «Ватандош« гувоҳномаси берилади. 5 йил муддатга бериладиган «Ватандош» картаси орқали Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириш-чиқиш, кўчмас мулк сотиб олиш, меҳнат фаолияти ва бошқа кўплаб давлат хизматларидан фойдаланиш мумкин.
20 ноябрь куни 397-сонли президент қарори билан ««Ватандош» гувоҳномаси ва «Ватандош» картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби тўғрисида Низом» тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» каналида хабар берилди.
Низом билан Ўзбекистоннинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этишга интилаётган ватандошларга «Ватандош» гувоҳномасини ва «Ватандош» картасини расмийлаштириш, бериш ҳамда бекор қилиш тартиби белгиланди.
«Ватандош» гувоҳномаси — хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни рағбатлантириш шакли бўлиб, юртимизнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган, мамлакатимизнинг бошқа давлатлар билан дўстона муносабатларини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётган, республикада хайрия (меценатлик) фаолиятини амалга ошираётган ватандошларга миннатдорчилик ва ташаккур белгиси ҳамда «Ватандош« картасини олиш учун асос ҳисобланадиган ҳужжат.
Вазирлик ва идоралар томонидан таклиф ва ташаббус асосида гувоҳнома бериш бўйича тақдим этилган номзодларни кўриб чиқиш учун Комиссияга тавсиянома киритилади.
«Ватандош» картаси — гувоҳнома асосида 5 йил муддатга (ватандош миллий паспортининг амал қилиш санасидан ошмаган ҳолда) бериладиган ҳамда Ўзбекистон ҳудудида белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ID карта шаклидаги ҳужжат;
Картага эга ватандошларга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
- Ўзбекистон ҳудудига визасиз кириш ва чиқиш;
- мамлакат ҳудудида кўчмас мулк сотиб олишда чет эл фуқароларига нисбатан белгиланган кўчмас мулкнинг миқдорлари татбиқ этилмайди ва Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси талаб қилинмайди;
- хорижий фуқарога бериладиган меҳнат фаолиятига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларсиз меҳнат фаолияти билан шуғулланиш;
- Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш.
Карта эгаларининг оила аъзоларига (ота-онаси, эр (хотини) ва вояга етмаган фарзандлари) қуйидаги имтиёзлар берилади:
- амалдаги виза муддатини узайтиришда Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш заруратисиз чекланмаган миқдорда узайтириш имконияти билан давлат божи ундирилмасдан кўп марталик виза олиш;
- Ўзбекистон фуқаролари учун назарда тутилган шартларда тиббий, таълим ва бошқа давлат хизматларидан фойдаланиш;
- вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олишни давлат божи ундирилмасдан ички ишлар органларида расмийлаштириш ва узайтириш.
Мавзуга оид
18:43 / 12.08.2024
Россияда «Ватандош» ўзбек жамияти раҳбари уруш иштирокчилари ҳақидаги ҳазили учун 4 йилга қамалди
13:40 / 25.06.2024
Ўзбекистон ҳудудларида ҳайдовчилик гувоҳномалари олиб беришини ваъда қилганлар ушланди
07:49 / 07.06.2024
Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
17:03 / 01.06.2024