Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ядро физикаси институтида АЭХА ҳамкорлик маркази ташкил этилади
Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти олимларидан иборат мамлакат делегацияси "Тадқиқот реакторлари: ютуқлар, тажриба ва барқарор ривожланиш йўли" мавзусидаги халқаро конференцияда иштирок этди.
Дунёнинг 80 дан ортиқ давлатидан 300 га яқин эксперт иштирок этган мазкур анжуман экспертлар тадқиқот реакторларидан хавфсиз ва улардан самарали фойдаланиш бўйича тажриба алмашадиган энг йирик халқаро форум ҳисобланади. Анжуманда таъкидланганидек, бугунги кунда дунёнинг 54 давлатида 227 та ядровий тадқиқот реакторларидан илмий тадқиқотлар, таълим ва кадрлар тайёрлаш, шунингдек, саноат, тиббиёт ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда қўллаш учун муваффақиятли фойдаланилмоқда.
Конференцияда Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти мутахассислари ВВР-СМ реакторининг ишлаши, реакторнинг муддати ўтишини бошқариш, ишлаб чиқариш жараёнида радиациявий ҳолатни мониторинг қилиш бўйича ишлаб чиқилган ва қўлланаётган дастурлар бўйича маърузалар тингладилар.
Шунингдек, делегация қатор учрашувлар ўтказди. Унда Ядро физикаси институти ва Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг (АЭХА) турли бўлимлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, декабр ойида Тошкент шаҳрида тадқиқот реакторларининг муддати ўтишини бошқариш бўйича АЭХАнинг минтақавий ўқув курсини ўтказиш бўйича иш режаси ва дастури келишиб олинди. Шунингдек, Ядро реакторларининг узоқ муддатли хавфсиз ишлаши стратегияси ва асосий элементлари ҳақида комплекс аудит ўтказишга қаратилган агентлик эксперт миссиясини Ядро физикаси институтига юбориш бўйича аҳдлашилди.
Музокаралар чоғида, шунингдек, Ядро физикаси институтида АЭХА ҳамкорлик марказини ташкил этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
13:27 / 14.03.2026
Трамп Путиннинг Эрондан уранни Россияга олиб чиқиш ҳақидаги ғоясини рад этди
10:38 / 31.01.2026
АЭХА Украинада ядровий авария хавфи борлигидан огоҳлантирди
14:32 / 13.01.2026
Янгиобод ва Чоркесарда ерларни тиклаш ишлари якуний босқичга ўтади
19:01 / 12.01.2026