Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон Орол денгизига яна 1,6 миллиард куб метр сув қуяди
2023 йил октябридан 2024 йил апрелигача Орол денгизига қарийб 1,3 миллиард куб метр, йил бошидан эса жами 2 миллиард куб метр сув юборилган.
2025 йил апрелига қадар Шимолий Орол денгизига 1,6 миллиард куб метрга яқин сув юбориш режалаштирилган. Бу ҳақда Қозоғистон сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов маълум қилди.
2023 йил октябридан 2024 йил апрелигача Орол денгизига қарийб 1,3 миллиард куб метр, йил бошидан эса жами 2 миллиард куб метр сув юборилган.
Шунингдек, ой бошида Туркманистонда бўлиб ўтган Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалигини мувофиқлаштирувчи комиссияси йиғилиши кун тартибига Шимолий Орол денгизи мавзуси киритилди.
– Йил бошидан буён Шимолий Оролга 2 миллиард куб метрга яқин сув жўнатилди. Бугунги кунда денгиздаги сувнинг умумий ҳажми 22 миллиард куб метрга етди. Сув дипломатияси ва Марказий Осиё давлатларидан келган ҳамкасбларимиз билан яқин ҳамкорликдан ташқари, денгизни тўлдиришда сувни тежовчи технологияларни жорий этиш муҳим ўрин тутади. Уларнинг шарофати билан жорий йилда Қизилўрда вилояти деҳқонлари 200 миллион куб метр сув тежаб, Шимолий Орол денгизига ҳам юборилди. Бу масала жуда муҳим, биз уни турли йўллар билан ҳал қилиб, назоратда ушлаб турибмиз, деди сув хўжалиги ва ирригация вазири Нуржон Нуржигитов.
Туркманистонда қўшни давлатлар билан олиб борилган музокаралар натижасида вазир 1 апрелга қадар Қозоғистоннинг Чордара сув омборига 11 миллиард куб метр сув юборилиши ҳақида келишиб олди. Бу 2025 йилги суғориш мавсуми учун жанубий ҳудудларда зарур сув ҳажмини тўплаш имконини бериши таъкидланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 1989 йилда Орол денгизи қуриши оқибатида иккита сув ҳавзасига – Шимолий ва Жанубий Оролга ажралиб кетган эди. Шимолий Орол – Қозоғистон ҳудудида жойлашган. Жанубий Орол — Ўзбекистон томонда.
Мавзуга оид
21:19 / 13.10.2025
Сув хўжалиги насос станциялари хусусий шерикликка берилади
17:44 / 02.10.2025
Telegram Қозоғистонда офисини очди
10:00 / 30.09.2025
Бахтиёр Саидов Қозоғистоннинг янги ташқи ишлар вазирини табриклади
23:09 / 29.09.2025