Солиқ қўмитасининг катта ҳажмли маълумотлар базаси босқичма-босқич янги серверларга миграция қилиш жараёни давом этмоқда, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.
Шу муносабати билан, 2024 йил 7 декабр соат 00:00 дан 10 декабр соат 06:00 га қадар айрим ахборот тизимлари ва электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти вақтинчалик чекланади.
Хусусан:
- Электрон ҳисоботлар;
- ЭРИ;
- ЭҲФ (7-8 декабр кунлари);
- Нотариал идоралари томонидан фуқаролик ҳолати бўйича маълумот қабул қилиш;
- корхоналарни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш;
- маҳсулотлар (товар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги (tasnif.soliq.uz);
- фискал маълумотлар оператори билан боғланишлар;
- электрон мурожаатлар ва бошқа хизматларда узилишлар кузатилади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, октябр ва ноябр охирларида ҳам Солиқ қўмитаси катта ҳажмдаги маълумотлар янги серверларга миграция қилинаётгани сабаб беш кунга онлайн НКТ чекларини таҳрирлаш имконияти вақтинчалик чеклаганди.
















