Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти вақтинчалик чекланади “— Солиқ қўмитаси
Солиқ қўмитасининг катта ҳажмли маълумотлар базасини босқичма-босқич янги серверларга миграция қилиш жараёни давом этмоқда, деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.
Шу муносабат билан, 2024 йил 30 ноябр соат 00:00 дан 2 декабр соат 06:00 га қадар айрим ахборот тизимлари ва электрон солиқ хизматларининг иш фаолияти вақтинчалик чекланади.
Хусусан:
- Munis ва онлайн тўлов тизимлари орқали солиқ тўловлари;
- фуқароларнинг ШЖБП фондига тўловлар;
- қуёшли хонадон;
- декларация юбориш;
- корхоналарни ихтиёрий ва мажбурий тугатиш;
- электрон мурожаатлар ва бошқа хизматларда узилишлар кузатилади.
«Келтирилган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўраймиз», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, октябр охирларида ҳам Солиқ қўмитаси катта ҳажмдаги маълумотлар янги серверларга миграция қилинаётгани сабаб беш кунга онлайн НКТ чекларини таҳрирлаш имконияти вақтинчалик чеклаганди.
Мавзуга оид
15:40 / 24.06.2026
Солиқ қўмитаси банк сирларига кенг миқёсда кириш имкониятини олмоқчи
17:43 / 23.06.2026
Тошкентнинг 4 та туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзгарди
17:31 / 09.06.2026
6 нафар машҳур блогер 3,1 млрд сўм солиқ тўламагани аниқланди
23:11 / 21.02.2026