Солиқ қўмитаси маълум қилишича, катта ҳажмдаги маълумотлар янги серверларга миграция қилинмоқда.

Шу муносабат билан жорий йил 30 октябр соат 18:30 дан 5 ноябр соат 23:59 га қадар онлайн НКТ чекларини таҳрирлаш имконияти вақтинчалик чекланади.

Шунингдек, жорий йил 31 октябр соат 23:00 дан 5 ноябр соат 23:59 га қадар жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқларни тўлаш, солиқ ҳисоботи ва декларацияларни тақдим этиш, солиқ қарздорлиги ҳақида маълумотларни электрон тарзда олиш ҳамда бошқа электрон хизматлардан фойдаланиш вақтинча тўхтатилади.