Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълумотига кўра, тезкор тадбир унинг Ғиждувон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган.
Тумандаги оилавий поликлиника шифокори У.С. фуқаро Ш.Р.га ўқиш жойидан академик таътил олиши учун тиббий маълумотнома тайёрлаб беришни ваъда қилган. У буни поликлиникада юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали амалга оширишини айтган.
Хабарга кўра, шифокор мазкур хизмат эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.














