Миллий статистика қўмитаси маълумотига кўра, шифокорлар сони 2024 йилга нисбатан 4 923 нафарга ёки 4,6 фоизга кўпайган.
Жами шифокорларнинг 60 282 нафари эркаклар, 52 138 нафари эса аёллардир. Демак, эркак шифокорлар аёл ҳамкасбларидан 8 144 нафарга кўп.
Шунингдек, мазкур сана ҳолатига мамлакатда ҳар 10 минг нафар аҳолига ўртача 29,4 нафар шифокор тўғри келган.















