Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ирландияда «Дара» тўфони сабаб 400 мингга яқин одам электр энергияси таъминотисиз қолди
Табиий офат туфайли Дублин аэропортида бир нечта авиарейс — «Дара»дан жабр кўрган қўшни Буюк Британияга учадиган деярли барча авиақатновлар бекор қилинган.
Ирланиянинг қарийб 400 минг аҳолиси Британия оролларига ёпирилган «Дара» тўфони оқибатида электр энергияси таъминотисиз қолди.
Республика метеорология хизмати маълумотларига кўра, мамлакатнинг айрим ҳудудларида, жумладан, Голуэй графлигида кучли шамол кузатилмоқда. Баъзи жойлардан қулаган дарахтлар ва трассалар автомобиллар ҳаракати учун ёпилиб қолгани тўғрисида хабарлар келиб тушмоқда. Темирйўл ҳамда автобус қатновларида ҳам жиддий узилишлар содир бўлган.
Дублин аэропортида бир нечта авиарейс — «Дара»дан жабр кўрган қўшни Буюк Британияга учадиган деярли барча авиақатновлар бекор қилинган. Уэлсда об-ҳаво шароити туфайли хавфнинг қизил даражаси сақланиб турибди, аҳолига кўчаларга чиқмаслик, транспорт воситаларидан фойдаланмаслик тавсия қилинмоқда.
Электр энергияси тармоғидаги узилишлар Уэлс, Англия жануби-ғарби ва Ғарбий Мидлендс графлигида 55 минг хонадоннинг электр таъминотисиз қолишига олиб келган.
Бутун мамлакат бўйлаб 7 декабр санасига режалаштирилган байрам тадбирлари бекор қилинган. Бундан ташқари, бир қанча футбол беллашувлари, жумладан, «Эвертон» ва «Ливерпул» ўртасидаги матч ҳам ўтказилмайдиган бўлди.
Мавзуга оид
21:27 / 01.12.2025
Жануби-Шарқий Осиёда ҳалокатли тошқинлар бўлмоқда – фотосуратлар
15:29 / 08.11.2025
«Калмаеги» тўфони Ветнамга ёпирилди: ҳалок бўлганлар бор
07:15 / 08.11.2025
2025 йилда дунёдаги энг бой мамлакатлар рейтинги
08:37 / 06.11.2025