Жанубий-Шарқий Осиёда муссон ёмғирлари бир неча кучли бўронлар билан бир вақтга тўғри келиб қолди ва бу вайронкор сув тошқинларини келтириб чиқарди. 1100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, юз минглаб кишилар бошпанасини йўқотган. Малайзия, Индонезия, Таиланд, Ветнам, Филиппин ва Шри-Ланка энг кўп зарар кўрган. Табиий офат сабаби аномал об-ҳаво бўлмоқда: Малайзия яримороли ва Суматра ороли ўртасидаги Малакка бўғозида Сеняр тропик циклони юзага келган – бу эса одатда шундай циклонлар шаклланадиган ҳудуддан анча жануброқ ҳисобланади. Бу вақтда Дитва номини олган бошқа бир циклон Шри-Ланкага, Филиппинга эса – Кото тўфони ёпирилган.

Суматра оролининг Паданг шаҳрида сув тошқини оқибатлари, Индонезия. 30 ноябр
Aidil Ichlas / Reuters / Scanpix / LETA
Индонезиядаги Ачех ва Суматра ороллари ўртасидаги кўприк вайрон бўлган. 28 ноябр
Chaideer Mahyuddin / AFP / Scanpix / LETA
Суматрада сув тошқини оқибатида ҳалок бўлган фил жасади. 29 ноябр
Chaideer Mahyuddin / AFP / Scanpix / LETA
Суматрада совутгичини кўтариб кетаётган киши. 30 ноябр
Willy Kurniawan / Reuters / Scanpix / LETA
Индонезиянинг Ачех провинциясидаги қишлоқда сув тошқини оқибатлари. 28 ноябр
Hotli Simanjuntak / EPA / Scanpix / LETA
Ачех провинциясида сув остида қолган уйлардан биридан олиб чиқилган кийимлар. 1 декабр
Hotli Simanjuntak / EPA / Scanpix / LETA
Вайроналар остидан қурбонларнинг жасадларини олиб чиқаётган қутқарувчилар. Суматра, 1 декабр