Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи 10 та илмий лаборатория очилади
Сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш режалаштирилмоқда.
Мамлакатнинг БМТдаги доимий ваколатхонаси томонидан ташкилотнинг Ню-Йоркдаги штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг 2030 йилгача сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш стратегиясининг тақдимоти ташкил этилди.
БМТнинг Терроризмга қарши кураш бошқармаси ва Халқаро жиноий полиция ташкилоти билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда БМТ раҳбарияти, турли экспертлар, шунингдек, Ню-Йоркда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.
Тадбир иштирокчилари Стратегиянинг асосий йўналишлари, шунингдек, Ўзбекистонда сунъий интеллектни ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва эришилаётган ютуқлар билан яқиндан танишдилар. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ахборот технологияларини ривожлантириш ва инновацияларни жорий этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.
Йиғилганларга Ўзбекистонда сунъий интеллектга асосланган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард долларга етказиш, сунъий интеллект соҳасида фаолият юритувчи 10 та илмий лаборатория очиш, тегишли технологияларни ишлаб чиқиш бўйича меъёрий-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш режалари ҳақида сўзлаб берилди.
Тадбир якунида ушбу жабҳадаги Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишувга эришилди.
Мавзуга оид
20:12 / 01.07.2026
АҚШ ҳукумати хорижликларнинг Anthropic СИ моделларидан фойдаланишига қўйилган тақиқни бекор қилди
18:41 / 23.06.2026
Ғарб разведкаси СИ киберҳужумларининг янги таҳдиди ҳақида огоҳлантирди
14:38 / 23.06.2026
Наманганда сунъий интеллект соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
17:04 / 22.06.2026