Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон чегара пунктларида янги электрон навбат тизими жорий этилмоқда
Жорий йилнинг 1 январидан бошлаб Қозоғистон Республикаси чегара ўтказиш пунктларида янги электрон навбат – CarGoRuqsat тизими босқичма босқич амалиётга киритилмоқда.
Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотига кўра, ушбу тизимни жорий этишдан асосий мақсад Қозоғистон ҳудудидан транзит ўтаётган юк транспортларини кириш ва чиқишини тартибга солиш ҳамда уларга қулайликлар яратишдан иборат.
Ҳозирги кунда Қозоғистон Республикаси божхона чегарасида автоматлаштирилган электрон навбат тизими "Тажен" – "Дауит-ата" чегара ўтказиш пунктида ишга туширилган.
Қозоғистон томони CarGoRuqsat тизими Россия чегара ўтказиш пунктларида ҳам ишга туширилишини хабар қилди.
Ўз навбатида, Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлар ҳайдовчилари ушбу тизимдан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келмоқда.
Ўзбекистон Бош консулхонаси расмий сайтида эса CarGoRuqsat тизимидан фойдаланиш бўйича йўриқнома ўзбек тилида жойлаштирилди.
Мавзуга оид
20:20
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
14:26 / 05.07.2026
Афғонистондан дронда наркотик олиб ўтишнинг олди олинди
11:20 / 01.07.2026
Россия 7 та темирйўл чегара пункти фаолиятини тўхтатди
10:14 / 24.06.2026