Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кредит олишдан ихтиёрий воз кечиш механизми жорий этилади
Ўзганинг номига кредит расмийлаштириш каби фирибгарликнинг олдини олиш чоралари кўрилади.
Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида кредит соҳасидаги муносабатларни янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Мазкур лойиҳа бўйича Марказий Банк раиси ўринбосари Аброрхўжа Турдалиев маълумот берди.
Унинг қайд қилишича, сўнгги вақтларда фирибгарлик йўли билан фуқаролар хабарисиз кредит маблағларини уларнинг номига расмийлаштириш ва мазкур кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари ортиб бормоқда. Бу каби ҳолатлар, ўз навбатида, фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда кредит олишдан воз кечиш механизмини жорий этишни тақозо қилади.
Қонун лойиҳаси билан «Кредит битими тузиш тақиқланган шахслар реестри»ни жорий этиш ва фуқароларга мазкур реестрга киритиш бўйича ариза бериш орқали улар билан кредит битимини тузишни тақиқлаш имкониятини яратиш таклиф этилди.
Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фирибгарлик йўли билан фуқароларнинг хабарисиз кредитларни уларнинг номига расмийлаштириш ва мазкур кредитларни ўзлаштириш ҳолатларининг олдини олишга, шунингдек, кредит бюролари фаолиятини тартибга солишни такомиллаштиришга хизмат қилади.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.
Мавзуга оид
20:43 / 05.07.2026
Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
23:02 / 03.07.2026
“Ўлганнинг устига тепган”: Қашқадарёда ўнлаб фуқаронинг кредитга олинган машиналари ғойиб бўлди
08:45 / 24.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун шартли озодликка чиқиш тартиби ўзгарди
20:20 / 21.06.2026