Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Охиригача курашаман». Жанубий Корея президенти исён бўйича айбловларни рад этди
У ўз президентлик ваколатидан «миллатни ҳимоя қилиш ва давлат ишларини нормаллаштириш» учун фойдаланганини билдириб, истеъфога чиқишдан ҳам бош тортган.
Жанубий Корея президенти Юн Сок Йол 12 декабр куни телевидение орқали чиқиши давомида мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этгани учун истеъфога чиқмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Yonhap агентлиги.
Президент ҳарбий ҳолат эълон қилинишини ўзига нисбатан иш қўзғатган терговчилар каби исён деб ҳисоблашдан бош тортди. Юн Сок Йолнинг маълум қилишича, Миллий ассамблеяда (парламент) ҳарбий ҳолат жорий этилганидан кейин «тартибни сақлаш учун кам сонли» қуролланмаган аскарлар юборилган ва парламент президент қарорини бекор қилиш бўйича резолюция қабул қилиши билан улар дарҳол олиб чиқиб кетилган.
Президент ҳарбий ҳолат жорий этилишини «юқори аниқликда ўйланган сиёсий қарор» деб атади. Юн Сок Йолнинг сўзларига кўра, у ўз президентлик ваколатидан «миллатни ҳимоя қилиш ва давлат ишларини нормаллаштириш» учун фойдаланган, чунки мухолифат ҳукумат ишини фалажлаб қўйган.
Юк Сок Йол мухолифат давлат хизматчиларининг импичментига эришиш ва 2025 йилги бюджетни қисқартириш орқали ҳукумат ишига тўсқинлик қилган.
«Йирик мухолиф партия етакчилик қилаётган Миллий ассамблея озод демократиянинг конституциявий тартибини бузаётган махлуққа айланди», — дейди у.
Президент «импичмент эълон қилишини ёки терговга тортилишидан қатъи назар» курашишга ваъда берди. «Мен сизлар билан биргаликда охиригача курашаман», — дейди Юн Сок Йол. У ҳарбий ҳолат жорий этилиши оқибатида юзага келган ноқулайлик сабаб мамлакат аҳолисидан яна бир бор кечирим сўради.
Президент чиқиш қилишидан олдинроқ у аъзоси бўлган ҳукмрон партия «Халқ қудрати» раҳбари Ҳан Дон Ҳун импичментни қўллаб-қувватлашини билдирди.
Ҳолбуки ўтган ҳафта охирида айнан ҳукмрон партия позицияси туфайли парламент Юнга импичмент эълон қилолмаганди. Навбатдаги овоз бериш жараёни шанба куни ўтказилади.
«Биз кейинги чалкашликларнинг олдини олишимиз лозим. Ҳозир фақат битта самарали метод бор, — деган Ҳан Дон Ҳун матбуот анжуманида. — Навбатдаги овоз беришда партиямиз депутатлари йиғилишлар залига кириши ва унда ўз эътиқоди ва виждонидан келиб чиқиб иштирок этиши керак».
У импичментни қўллаш-қўлламаслиги ҳақидаги саволга Ҳан «Ҳа» деб жавоб берган ва бошқа йўли йўқлигини қўшимча қилган.
Аввалроқ Жанубий Корея Адлия вазирлиги президент Юн Сок Йол мамлакатни тарк этиши тақиқланганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
13:32 / 14.05.2026
Кореяга ишга юборишдаги йирик схема: Kun.uz бу ҳақда уч йил олдин бонг урган эди
19:26 / 06.05.2026
Жанубий Кореянинг собиқ биринчи хонимига нисбатан ҳукмни оғирлаштирган судья ўлик ҳолда топилди
16:10 / 27.04.2026
Жанубий Корея Ўзбекистонда АТ таълими учун 14 млн доллар грант ажратади
22:00 / 17.04.2026