2024 йил 6 декабрда кучга кирган «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун жамият ва давлат учун муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг қабул қилиниши очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, шунингдек, коррупция каби салбий ҳолатларни бартараф этишда сезиларни ўрин эгаллайди.

Манфаатлар тўқнашуви деганда шахснинг лавозим мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазият тушунилади.

Мазкур қонун манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш, унга оид муносабатларни аниқлаш, манфаатлар тўқнашуви ҳақида ахборотни ошкор қилиш ва уни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди. Шунингдек, қонун давлат ташкилотларидаги ходимларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқ тартибга солади.

Бу аввало ҳар қандай соҳадаги ривожланиш иллати бўлмиш коррупция ҳолатларининг олдини олади, яъни шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқейини шахсий манфаатлари мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши йўлидаги хатти-ҳаракатларининг бир қисмини бартараф этади, давлат бюджетининг (халқ маблағи) ноқонуний ўзлаштирилишининг олдини олади, давлат ташкилотларида меҳнат муносабатлари ва давлат харидларининг очиқлигини ва шаффофлигини таъминлайди.

Аввало қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Шунингдек, мазкур Қонун ўз устав фондида (устав капиталида) давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг улуши жами 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсларга нисбатан фақат уларнинг давлат харидлари соҳасидаги муносабатларига ҳам татбиқ этилади.

Давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимларига ўрнатиладиган чекловлар

Қонун билан манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларига нисбатан чекловлар белгиланди.

Жумладан, қонунда ходимлар шахсий наф олишга, манфаатлар тўқнашуви ҳақидаги ахборотни ошкор этиш чоғида маълумотларни яширишга, бўйсунувчи ёки назоратидаги ташкилотларда ўриндошлик бўйича ишлашга, тижорат ташкилотларининг таъсисчиси бўлишга, ўзи меҳнат фаолиятини амалга ошираётган давлат органи ёки бошқа ташкилотнинг назоратида бўлган тадбиркорлик фаолияти субъектининг акцияларига ёки устав фондидаги улушларига эгалик қилишга, унинг бошқарув органи аъзоси бўлишга, ўзи меҳнат (хизмат)