Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент-Термиз йўлининг Жиззахдаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ҳаракати вақтинча чекланди
Юк автомобиллари ва автобуслар А-376 йўлига йўналтирилмоқда. Улар бу йўл орқали довонни айланиб ўтиб, Ғаллаорол туманида яна М-39 йўлига қўшилади.
Фото: Видеодан кадр
М-39 Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жиззах вилоятидаги довондан ўтган қисмида юк автомобиллари ва йўловчи ташувчи автобуслар ҳаракати вақтинча чекланди.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, Жиззахдаги довондан ўтган йўлда музлама ҳосил бўлган.
Шу сабабли мазкур йўлда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида юк машиналари ва йўловчи ташувчи автобуслар ҳаракати вақтинча чекланган.
Қайд этилишича, юк автомобиллари ва автобуслар А-376 йўлига йўналтирилмоқда. Улар бу йўл орқали довонни айланиб ўтиб, Ғаллаорол туманида яна М-39 йўлига қўшилади.
Мавзуга оид
19:09 / 28.02.2026
Жиззахда деҳқон хўжалиги ерини 950 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
12:15 / 26.02.2026
Жиззахда «Янги Жиззах» шаҳарчаси барпо этилади
08:25 / 26.02.2026
Жиззахда таълим тизими раҳбари пора билан қўлга тушди
19:53 / 23.02.2026