Бош прокуратура хабар беришича, Самарқанд вилояти Иштихон тумани Қарақуйли маҳалласида жойлашган “М.Г.М” оилавий корхона раҳбари Х.Ё. корхонага қарашли бинонинг ертўласида майнинг қурилмаларини электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган. 

Оқибатда, 1,8 млрд сўмлик 2 млн кВт.соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Ё.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.