Жаҳон | 17:04 / 27.12.2024
1899
2 дақиқада ўқилади

Германия президенти парламентни тарқатиб юборди. Муддатидан олдин сайловлар 23 феврал куни бўлиб ўтади

Франк-Валтер Штайнмайер бундестагни тарқатиб юборди. «Ҳозиргидек мураккаб даврда барқарорликни таъминлаш учун салоҳиятли ҳукумат керак», деди Германия президенти.

Фото: AP

Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер мамлакат парламентини (бундестаг) тарқатиб юбориб, 2025 йил 23 феврал куни муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини белгилади, деб хабар беради Tagesschau.

«Ҳозиргидек мураккаб даврда барқарорликни таъминлаш учун салоҳиятли ҳукумат ва парламентда ишончли кўпчилик талаб этилади», — дея унинг сўзларини келтиради Deutsche Welle.

Мамлакат президенти парламентни тарқатиб юбориш нияти ҳақида 20 декабрда маълум қилганди. Унинг айтишича, «федерал ҳукуматга барқарор парламент кўпчилигини яратиш учун бошқа ҳеч қандай истиқбол йўқ».

16 декабр куни Германия канцлери Олаф Шолцнинг федерал ҳукуматига ишонч билдириш бўйича овоз беришда Германия парламентининг 394 нафар аъзоси бунга қарши чиқди. Бундестагнинг 207 депутати ҳукуматни қўллаб-қувватлади, яна 116 нафари бетараф қолди.

Шолц коалицион ҳукуматига, жумладан, энг йирик мухолифат фракцияси аъзолари — Христиан-демократик иттифоқ (ХДИ) ва Христиан-социал иттифоқ (ХСИ) консерватив блоки, ҳукмрон коалицияни тарк этган Эркин демократик партия (ЭДП), шунингдек, Сўл партия ва Сара Вагенкнехт иттифоқи (СВИ) популистлари ҳамда «Германия учун муқобил» (ГуМ) вакиллари ишончсизлик билдирди. Ҳукуматда қолган «яшиллар» партияси депутатлари овоз беришда бетараф бўлди.

Ҳукмрон коалиция парчаланганидан кейин Шолц депутатлар олдига ишонч тўғрисидаги масалани қўйди — ушбу овоз бериш жараёни муддатидан олдин сайловларни белгилаш учун расмий асос учун керак бўлган. Овоз беришдан кейин Шолц Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайерга мурожаат қилиб, парламентни тарқатиб юбориш таклифини берди.

Мавзуга оид

Эълонлар

“Uzbekinvest"да глобал иқтисодий трендлар муҳокамасига бағишланган Илмий-амалий кенгашнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Кузги Будапешт: жўшқин, қизиқарли ва ранг-баранг кайфият маскани