Бизнес учун: "Tenge Business билан муваффақиятли драйв"
Tenge Bank ўз бизнес мижозларини қадрлайди ва уларнинг ривожланишини қўллаб-қувватлашга интилади. Шунга кўра, бизнесни янада қулай ва фойдали қилиш учун "Tenge Business билан муваффақиятли драйв" акцияси бошланди. Акция тафсилотлари ва иштирок этиш шартларини Tenge Bank расмий сайтида "Tenge Business" бўлимида ёки банк филиалига мурожаат қилиш орқали топиш мумкин.
Чакана мижозлар учун: "Tenge Bank билан истакларни амалга оширинг" ва "Tenge24 билан орзулар рўёби"
Жисмоний шахслар учун Tenge Bank бир вақтнинг ўзида иккита акцияни тайёрлади: "Tenge Bank билан истакларни амалга оширинг" ва "Tenge24 билан орзулар рўёби". Акциялар Tenge24 мобил илова фойдаланувчиларига қаратилган.
Tenge24 мобил илoвасини юклаб олинг ёки янгиланг, идентификациядан ўтинг ва бошқа банк карталарига пул ўтказмаларини амалга оширинг. Ўтказмалар қанча кўп бўлса, ғалаба қозониш эҳтимоли шунча юқори бўлади! Ушбу акция доирасида iPhone 15 Pro, AirPods 3 ва Apple Watch 9 каби замонавий гаджетлар ўйналади.
"Tenge Bank ва Mastercard билан дунёни кашф этинг"
Tenge банкнинг Mastercard карта эгалари ҳам қимматбаҳо совринлар ўйинида иштирок этишлари мумкин. Иштирок этишнинг батафсил шартлари, шу жумладан зарур операциялар ва муддатларни банкнинг расмий сайтида ёки филиалларда топиш мумкин. Асосий совринлар-Бали, Мальдив ороллари ёки Тайландга икки кишилик йўлланмалар.
Совринлар ўйини 27 декабр куни соат 12:00 да бўлиб ўтади!
Барча акциялар 27 декабр куни соат 12:00 да бўлиб ўтадиган катта совринлар ўйини лотереяси билан якуланади. Айни шу куни бош совринларнинг бахтли эгалари аниқланади:














