«Газпром» Украина орқали Европага газ етказиб беришни қисқартира бошлади
1 январдан транзит бутунлай тўхтатилади.

Фото: AFP
Россиянинг «Газпром» компанияси 31 декабр куни Украина орқали Европага газ етказиб бериш ҳажмини қисқартиришни бошлагани ҳақида хабар берди. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Бу ҳақда «Газпром» Россия газини Украина орқали транзит қилиш бўйича келишув муддати тугашидан бир кун олдин маълум қилди. Агар сўнгги дақиқада транзит шартномаси тузилмаса, 1 январдан бошлаб газ етказиб бериш ҳажми нолга тушади.
«Газпром» 31 декабр куни Украина орқали 37,2 миллион куб метр газ жўнатган бўлса, 30 декабрда бу кўрсаткич 42,4 миллион куб метрни ташкил қилган эди.
Украина ҳукумати аввалроқ Россия бошлаган уруш туфайли 2025 йил 1 январдан бошлаб Россия гази ва нефтининг Европага транзитини тўхтатиши ҳақида огоҳлантирган эди. Шу куни Россия ва Украина ўртасидаги транзит шартномаси муддати тугайди. Киев янги шартнома бўйича музокара қилишдан бош тортди. Россия президенти Владимир Путин 26 декабр куни янги шартнома тузиш учун бу йил вақт қолмаганини айтди.
Словакия ва Австрия каби Россия газининг асосий истеъмолчилари муқобил газ манбалари бўйича келишиб олдилар. Шу билан бирга, Украина орқали таъминотнинг тўхтатилиши Молдова учун жиддий зарба бўлади. Таҳлилчиларга кўра, Украина орқали газ транзитини тўхтатиш бозорга минимал таъсир кўрсатади.
Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан сўнг, Европа Иттифоқи давлатлари Россия газига қарамликни камайтиришга киришдилар. Россия газ бозорларини АҚШ, Норвегия ва Қатар таъминотчиларига бой берди.
Мавзуга оид

23:58 / 24.04.2025
Қирғизистонда РФ армиясига ёллаш иши бўйича россиялик политтехнолог ҳибсга олинди

21:23 / 24.04.2025
Зеленский Трампга Россия—Украина урушини тугатиш бўйича янги таклифлар юборилганини маълум қилди

18:50 / 24.04.2025
«Владимир, тўхта!» — Трамп Россиянинг Киевга зарбаси ҳақида

15:26 / 24.04.2025