Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Элчи: АҚШ Россия билан ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотга тайёр
Лин Трейси, шунингдек, 2025 йилда «тинч келажак» учун ечимлар топилишига умид билдирди.
Қўшма Штатлар Россия билан мавжуд келишмовчиликларга қарамай, конструктив ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотга тайёр. Бу ҳақда АҚШнинг Россиядаги элчиси Линн Трейси маълум қилди.
«Дипломатик саъй-ҳаракатларга катта эҳтиёж сақланиб қоляпти. Биз россияликлар ва америкаликлар ўртасида мавжуд алоқаларни сақлаб қолиш ва янги алоқаларни ўрнатишда давом этишимиз керак. Биз, шунингдек, кўплаб масалалар бўйича мавжуд чуқур келишмовчиликларга қарамай, Россия ҳукумати вакиллари билан ўзаро ҳурматга асосланган ва конструктив мулоқотга очиқмиз», — дейди дипломат дипломатик миссиянинг ижтимоий тармоқдаги аккаунтида жойлаштирилган видеода.
Дипломат, шунингдек, 2025 йилда «тинч келажак» ечимлари топилишига умид билдирди.
Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ТАСС агентлигига берган интервюсида Москва АҚШ билан сиёсий мулоқотни тиклашга очиқ экани, бироқ Вашингтон биринчи қадамни қўйиши кераклигини айтган эди.
Мавзуга оид
22:50 / 22.06.2026
Россияда 8 ёшли қаҳрамон Хизир Дербичевнинг жасади топилди
21:39 / 22.06.2026
Россияда мигрантларнинг пул ўтказмаларидан комиссия ундириш таклиф этилди
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026