Россиялик миллиардерлар бир йилда қанчага бойигани ҳисоблаб чиқилди
2024 йилда россиялик миллиардерларнинг бойлиги 18,5 миллиард долларга ошди.
25 нафар россиялик дунёнинг энг бой 500 кишиси рейтингига киритилди ва улар бир йил давомида бойлигини 18,5 миллиард долларга оширди.
Bloomberg Billionaires Index (BBI) ҳисоб-китобларига кўра, НЛМК пўлат қуйиш компанияси бенефициари Владимир Лисин бир йил ичида энг кўп даромад олди, унинг бойлиги 5 миллиард доллардан ошган.
BBI маълумотлари миллиардерларга тегишли компанияларнинг акциялари нархига асосланади. Ушбу рейтинг дунёдаги энг бадавлат 500 кишини, шу жумладан 25 нафар россияликни ифодалайди. Ушбу 25 нафар россиялик миллиардернинг умумий бойлиги, BBI ҳисоб-китобларига кўра, йил бошида 347,62 миллиард долларни ташкил қилган.
Россиялик миллиардерлар рейтингида биринчи ўринни (ва глобал рейтингда 54-ўринни) «Норникель» акциядори Владимир Потанин эгаллади - унинг бойлиги ўтган йили 736 миллион долларга кўпайиб, 31,8 миллиард долларга етди.
Иккинчи ўринда (глобал рейтингда 62-ўрин) 29 миллиард доллар билан Владимир Лисин, учинчи ўринда (глобал рейтингда 71-ўрин) эса ЛУКОЙЛ эгаларидан бири Вагит Алекперов, у йил давомида 2,59 миллиард долларга бойиди ва давлати 27,2 миллиард долларга етди.
Умуман олганда, дунёнинг энг бой 500 кишисининг бойлиги бу йил 10 триллион доллардан ошди. Ҳозирги кунда энг бадавлат уч киши Илон Маск (432 миллиард доллар), Жефф Безос (239 миллиард доллар) ва Марк Цукерберг - (270 миллиард доллар) бўлиб турибди.
Мавзуга оид
21:05 / 04.01.2025
Россия авиакомпанияларига тегишли иккита самолёт двигатели парвоз вақтида ишдан чиқди
18:35 / 04.01.2025
“Катта миқдорда маош берамиз дейишди” – Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
17:16 / 04.01.2025
Блинкен: Хитой Россияни ядровий қурол қўллашдан қайтарган
18:00 / 03.01.2025