АҚШ Хитойдан олиб келинадиган дронларни бутунлай тақиқлаш имкониятини кўриб чиқмоқда
Қўшма Штатлар Савдо вазирлиги Хитойдан дронлар импорти бутунлай тақиқланса, бу мамлакатдаги компанияларга қандай таъсир кўрсатиши ҳақида маълумот тўплашга қарор қилди. Тақиқ бўйича якуний қарор янги президент Доналд Трамп даврида қабул қилинади.

Фото: Bloomberg
АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байден администрацияси мамлакатда Хитой учувчисиз учиш аппаратларини чеклаш ёки тақиқлаш имкониятини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради Bloomberg.
АҚШ Савдо вазирлиги компаниялардан эҳтимолий тақиқ оқибатлари тўғрисида маълумот олиш истагини билдирди, ариза беришнинг охирги муддати — 4 март.
Бу охир-оқибат якуний қарор 20 январ куни АҚШ президенти лавозимида иш бошлайдиган Доналд Трамп администрацияси томонидан қабул қилинишини англатади.
«Учувчисиз авиация тизимлари технологиясини етказиб бериш занжири хавфсизлигини таъминлаш миллий хавфсизлигимиз учун муҳим аҳамиятга эга», — дейди савдо вазири Жина Раймондо. Унинг айтишича, ушбу чоралар «Қўшма Штатлар ҳимоясида муҳим қадам» ҳисобланади.
2024 йил декабрда агентлик ўз манбаларига таяниб Хитой ишлаб чиқарувчилари АҚШ ва Европага дронлар ишлаб чиқаришда ишлатиладиган муҳим деталлар экспортини чеклашни бошлагани ҳақида ёзганди. Ушбу дронлар Украина мудофаасида муҳим аҳамият касб этади.
Ўшанда Bloomberg агентлиги манбаси дронлар учун эҳтиёт қисмларнинг етказиб берилишига қўйилган чекловлар ҳам Америка, ҳам Европа компанияларига таъсир кўрсатганини таъкидлаганди. Хитойнинг двигател, аккумулятор ва учиш контроллерларини ишлаб чиқарувчилари етказиб беришлар ҳажмини қисқартирган ёки бутунлай тўхтатган.
АҚШда бир неча бор номаълум учувчисиз учиш аппаратлари аниқланган эди. 2024 йилда дронлар тўғрисидаги масала Конгресс вакиллари эътиборига ҳам тушган. У ердагилар Шэнжэнда жойлашган иккита компания — Da Jiang Innovations (DJI) ва Autel Robotics дунёдаги учувчисиз учиш аппаратлари бозорининг қарийб 90 фоизини назорат қилишини айтган эди.
Сирли дронлар ҳақидаги хабарлардан кейин ФҚБ, Пентагон ва Ички хавфсизлик вазирлиги уларни тутиш учун илғор радиолокацион тизимларини ишга туширди. Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирбининг сўзларига кўра, келиб тушган бу каби 5 мингдан зиёд хабарлардан фақат 100 таси қўшимча ўрганишларни талаб қилган. Унинг айтишича, қайд этилган ҳолатларнинг аксарияти — «тижорий дронлар, ҳаваскорлик учувчисиз учиш аппаратлари ва ҳуқуқ-тартибот органлари дронлари, шунингдек, бошқарилувчи самолёт, вертолёт ва ҳатто хатолик туфайли дрон дея қабул қилинган юлдузлар комбинациясидир».
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Пискентдаги автомобил синовининг видеоси тарқалди. Масъуллар “нотўғри талқин” бўлаётганини айтмоқда
Ўзбекистон | 21:25
-
Эрон ва АҚШ Уммонда ядровий келишув бўйича илк музокараларни ўтказди
Жаҳон | 21:19
-
Якуний энерготарифлар, Tahoe дефицити ва $50 миллиардга яқин захира — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 21:10
-
Якшанба куни Ўзбекистон бўйича қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Ўзбекистон | 21:09
Мавзуга оид

21:19
Эрон ва АҚШ Уммонда ядровий келишув бўйича илк музокараларни ўтказди

20:19
АҚШ смартфонлар ва компьютерларни ўзаро божлардан озод қилди

01:04
Reuters: Трампнинг махсус вакили Оқ уйга Кремлнинг позициясини етказди

23:09 / 11.04.2025