Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ғарбида Асад тарафдорларига қарши операция бошланди
Тўнтарилган режимнинг ҳали қуролини ташламаган ҳарбий хизматчилари қидирилмоқда.
Сурия ғарбидаги Хомс вилоятида ҳокимиятдан ағдарилган Башар Асад режимининг қуролини ташламаган ҳарбийларига қарши кенг кўламли операция бошланди. Бу ҳақда Суриянинг SANA ахборот агентлиги хавфсизлик кучларидаги манбасига таяниб хабар берди.
Операция Ички ишлар вазирлиги томонидан Ҳарбий операциялар қўмондонлиги билан биргаликда вилоят маъмурий маркази - Хомс шаҳрининг бир қанча мавзелари ва унга яқин ҳудудларда ўтказиляпти.
Хавфсизлик кучлари Води-Заҳаб ва Акрима ҳудудлари аҳолисини кўчага чиқмасликка ва уйларида қолишга чақирди.
Сурияда 61 йил ҳукмронлик қилган «Баас» партияси режими қулаганидан сўнг, 8 декабр куни Ҳарбий операциялар қўмондонлиги умумий амнистия эълон қилди. Мамлакатнинг кўплаб вилоятларида яраштириш марказлари очилган. Тўнтарилган режим тарафдорларидан маълум муддат ичида қуролларини топшириш сўралган.
Аввалроқ Ҳарбий операциялар қўмондонлиги Тартус ва Лозиқия провинцияларида ҳам худди шундай амалиётлар ўтказган эди.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026