Президентнинг “Ўзбекистон–2030 стратегиясини Атроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони жамоатчилик муҳокамасига қўйилди

Қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш ва аҳолини доимий даромад манбалари билан таъминлаш мақсадида:

  • пахта ва ғалла майдонларини қисқартиришдан бўшаган камида 100 минг гектар ер майдонларини ижарага бериш орқали 200 минг нафар аҳоли бандлиги таъминланади;
  • тупроқ агрокимёвий таҳлилларини ўтказиш мақсадида 100 та портатив-мобил лабораторияни харид қилиш таъминланади;
  • органик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер майдонлари 10 минг гектарга етказилади.

Мазкур банднинг ижросини таъминлашга масъул этиб қишлоқ хўжалиги вазири – И.Абдураҳмонов белгиланади.