Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полша Нетаняҳуни ХЖC ордери бўйича ҳибсга олмасликка ваъда берди
Варшава Исроил бош вазири Полшага Освенцим озод қилинганининг юбилейи муносабати билан келади, деб умид қилмоқда. Полша ҳукумати Халқаро жиноий суд қарорига қарамай, уни ҳибсга олмасликка ваъда берган.

Фото: OHAD ZWIGENBERG/AFP
Полша бош вазири Доналд Туск Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу, Халқаро жиноий суд (ХЖС) буйруғига зид равишда, агар у фашистларнинг Освенцим контслагери озод қилинганининг юбилейи муносабати билан мамлакатга келса, ҳибсга олинмаслигига ваъда берди. Бу ҳақда 9 январ, пайшанба куни PAP агентлиги хабар қилди.
Тускнинг айтишича, у Полша адлия ва ташқи ишлар вазирларидан қарорни қонуний қўллаб-қувватлашни таъминлашни сўраган. «Бир томондан, бизда Халқаро суднинг буйруғи бор, иккинчи томондан, менга бошиданоқ Исроил бош вазири, Исроил президенти ёки Исроил давлатининг бошқа вакили юбилей тантаналарида тўлиқ ҳуқуқ ва хавфсизлик ҳиссига эга бўлиши кераклиги аниқ эди», деди у.
«Исроилнинг сиёсий етакчилари Освенцимнинг озод этилишини хотирлаш маросимида хавфсиз иштирок эта олмаслигини тасаввур қила олмайман, бу мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас», — деди Туск.
Исроилда фавқулодда ҳолат яна бир йилга узайтирилди
Исроил парламенти (Кнессет) мамлакатдаги фавқулодда ҳолат (ФҲ)ни яна бир йилга — 2025 йилнинг 25 декабрига қадар узайтириш тўғрисида қарор қабул қилди, деб хабар берди 24 декабр куни Исроил ОАВ. Бу таклифни 120 депутатдан 29 нафари қўллаб-қувватлади, яна етти нафари қарши овоз берди, қолганлари қатнашмади ёки бетараф қолди.
Шундай қилиб, Кнессет ўзининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсати ҳамда Адлия қўмитаси тавсияларига амал қилди. Фавқулодда ҳолат мамлакат ҳукуматига фавқулодда фармонлар, хусусан, миллий қонунчиликдан устун бўлган қоидаларни чиқариш имконини беради.
Кнессет Исроилдаги фавқулодда ҳолат муддатини охирги марта шу йилнинг май ойида узайтирган эди, бироқ ўшанда унинг муддати олти ой бўлган.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
Европада кучли ўрмон ёнғинлари давом этмоқда – фотосуратлар
Жаҳон | 16:08
-
Кунда устида сиёсат, «ядровий қиёмат-қойим» хавфи – ҳафта дайжести
Жаҳон | 15:59
-
Россия ва Озарбойжон ўртасида ахборот уруши давом этмоқда
Жаҳон | 15:37
-
“Операцияларни тиббий маълумотсиз “мутахассислар” қиляпти” – Ўзбекистонда косметология нега назоратсиз?
Ўзбекистон | 13:20
Мавзуга оид

08:48 / 31.07.2025
Полша колумбиялик фуқарони Россия топшириғига кўра ўт қўйишда гумон қилмоқда

09:59 / 21.07.2025
Полша яна бир бор ўз фуқароларини Россияга саёҳат қилмасликка чақирди

08:11 / 21.07.2025
Бинямин Нетаняҳу «яроқсиз» овқатдан заҳарланди

07:41 / 21.07.2025