Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
500 нафар раҳбарлик лавозимида ишлаётганларнинг коррупцияга мойиллиги баҳоланади
Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш ҳамда бу борада превентив механизмларни жорий этиш кўзда тутилмоқда.
2025 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди.
Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, уларга “ҳалоллик вакцинаси”ни сингдириш ҳамда бу борада превентив механизмларни жорий этиш кўзда тутилмоқда.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Раҳбар кадрларни баҳолаш марказида Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг буюртмаси асосида 2025 йил давомида камида 500 нафар раҳбарлик лавозимларда ишлаётганлар ва ушбу лавозимлар учун захирада турганларнинг коррупцияга мойиллиги даражаси баҳоланади.
Давлат хизматчиларида коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни сингдириш бўйича қадриятлар тизимини шакллантириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш асосида таъсирчан чора-тадбирларни жорий этишга оид таклифлар мунтазам (йилига камида бир марта) киритиб борилади.
Бундан ташқари, янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришдаги иштирокини янада кенгайтириш режалаштирилган.
“Менинг фикрим” портали негизида “Менинг таклифим” электрон порталини ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилиб, Ўзбекистон президенти администрациясига киритилади.
Мавзуга оид
10:28 / 16.07.2026
Ҳоким ёрдамчиларига оид яна бир коррупциявий ҳолат фош этилди
12:17 / 13.07.2026
Ургутда прокурор ўринбосари қўлга олинди
17:23 / 09.07.2026
Собиқ давлат хизматчиси учун антикоррупция хулосасини олиш тартиби тасдиқланди
20:20 / 06.07.2026