Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 17 кишига етди
Ҳозирда Истанбул шифохоналарининг жонлантириш бўлимларида спиртли ичимликдан заҳарланган беш киши даволанмоқда. Баъзи Ўзбекистон фуқаролари заҳарланган бўлса-да, уй шароитида даволанишга ҳаракат қилиб, шифохонага бормаган ҳолатлар ҳам аниқланган.

Фото: Anadolu Agency
Туркия ҳудудида қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида яна уч нафар Ўзбекистон фуқароси (барчаси эркак) вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар берди.
Жорий йил 18 январ ҳолатига кўра, спиртли ичимликдан заҳарланиш сабабли вафот этган ўзбекистонликлар сони 17 нафарга етган.
Бош консулхона томонидан қалбаки спиртли маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида вафот этган ватандошларнинг жасадларини Ўзбекистонга юбориш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда ҳамда оила аъзоларига керакли ёрдам кўрсатилмоқда.
Шу билан бирга, Истанбул ҳудудидаги шифохоналарнинг жонлантириш бўлимларида қалбаки спиртли ичимликдан заҳарланиб даволанаётган фуқаролар сони беш нафарга етган. Қайд этилишича, консулхона ходимлари ушбу ватандошларнинг ҳолидан хабар олиб, уларнинг яқинлари ва шифохона маъмурияти билан доимий алоқада бўлиб турибди.
«Бош консулхона дипломатлари мазкур ҳолат юзасидан Истанбул ҳокимлиги, соғлиқни сақлаш бошқармаси, суд-тиббий экспертиза маркази ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан мунтазам алоқада бўлиб турибди», — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, баъзи ватандошлар заҳарланган бўлса-да, уй шароитида даволанишга ҳаракат қилиб, шифохонага бормаган ҳолатлар ҳам аниқланган. Уларга мурожаат қилинганда, шифохонага бориш моддий жиҳатдан қимматга тушиши мумкинлигини айтган. «Бироқ кейинчалик бундай қарорлар буйрак фаолиятининг ишдан чиқиши, кўриш қобилиятининг ёмонлашиши ва нафас олишда муаммолар юзага келишига олиб келмоқда», — дея қайд этилади хабарда.
Бош консулхона ҳар қандай ҳолатда ҳам заҳарланиш аломатлари сезилганда 112 қисқа рақами орқали тез тиббий ёрдам чақиртирилиши ҳамда шифохонанинг «қизил ҳудуди» («кирмизи алан») орқали қабул қилиниши лозимлигини, бу хизмат бепул эканини эслатиб ўтди.
Ўзбекистон фуқаролари билан узлуксиз алоқани таъминлаш мақсадида консулхонанинг қуйидаги мобил алоқа рақами +90 553 541 17 17 (24/7 режимида) ишламоқда.
Аввалроқ Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 10 нафарга етгани ҳамда ҳолатга алоқадор Туркманистон фуқаролари қўлга олингани хабар қилинганди.
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина 5 минг тонна буғдой ортилган Россия кемасини ҳибсга олди
Жаҳон | 19:59
-
Россияда мушкул аҳволда қолган Ўзбекистон фуқаролари ватанга қайтарилди
Жамият | 19:49
-
Трамп: Қрим Россия билан қолади ва Зеленский буни билади
Жаҳон | 19:46
-
Танзила Норбоева Туркия Буюк Миллат Мажлиси раҳбари билан учрашди
Ўзбекистон | 19:32
Мавзуга оид

15:56 / 15.04.2025
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда

10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

18:12 / 12.04.2025
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди

18:19 / 09.04.2025