Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда қалбаки алкоголдан вафот этган ўзбекистонликлар сони 6 кишига етди. Ҳолатга алоқадор Туркманистон фуқаролари қўлга олинди
Улар қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғулланиб келган. Сўнгги сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган.
Қалбаки спиртли ичимликларни тайёрлаш ҳамда тарқатиш билан шуғулланиб келган икки нафар Туркманистон фуқароси Истанбул шаҳрида қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги бош консулхонаси хабар берди.
Олинган маълумотларига кўра, сўнгги сутка ичида Истанбул шаҳрида жами 38 киши сохта спиртли ичимлик истеъмоли оқибатида заҳарланган. Касалхонага мурожаат қилганларнинг 11 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Полиция воқеа юзасидан кенг қамровли тергов ишларини бошлаган. Маълум бўлишича, шифохонага мурожаат қилганларнинг 26 нафари хорижликлардир.
Мазкур ҳолатга алоқадорликда айбланиб, икки нафар Туркманистон фуқароси қўлга олинган ва уларга нисбатан жиноят иши очилган.
Ҳозирга вақтга қадар қалбаки спиртли ичимликлар оқибатида вафот этган Ўзбекистон фуқаролари сони 6 нафарга етган. Улардан 5 эркак ва 1 нафар аёл кишини ташкил этмоқда.
Аввалроқ Самарқанд шаҳрининг Кимёгарлар қўрғонида 17 киши вафот этгани, улар қўлбола спирт истеъмолидан заҳарланган бўлиши мумкинлиги хабар қилинганди. Бош прокуратура 13 январ куни мазкур заҳарланиш ҳолати бўйича расмий баёнот бериб, дастлабки маълумотларга кўра 5 киши вафот этгани ҳақида хабар берган эди.
Мавзуга оид
09:30 / 23.06.2026
Тошкентда бўёқ ҳидидан заҳарланган уч фуқаро қутқарилди
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
11:33 / 23.04.2026