Ўзбекистон | 16:15 / 19.01.2025
2540
1 дақиқада ўқилади

Урганчдан Қўнғиротга янги поезд қатнови йўлга қўйилади

Поезд қатнови ҳар куни Урганчдан соат 06:00 да, Қўнғиротдан соат 13:24 да ҳаракатланади.

Урганч — Қўнғирот — Урганч йўналиши бўйича янги поезд қатнови йўлга қўйилмоқда. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хабар берди.

Қайд этилишича, 20 январ санасидан бошлаб йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Урганч — Қўнғирот — Урганч йўналиши бўйича янги поезд қатнови йўлга қўйилмоқда. Қатновлар Қорақалпоғистон бўйича амалга оширилган мегалойиҳалардан бири бўлган Амударё устидан ўтувчи янги кўприк орқали амалга оширилади.

Поезд қатнови ҳар куни Урганчдан соат 06:00 да, Қўнғиротдан соат 13:24 да ҳаракатланади.

Хоразм вилоятини Қорақалпоғистон билан боғловчи кўприк 2024 йил февралда фойдаланишга топширилган эди. Кўприкнинг узунлиги 423 метр. У билан бирга Шовот-Қораўзак бекатларини боғлайдиган 85 километрлик темирйўл ҳамда учта вокзал ҳам барпо этилган.

Мавзуга оид