20 январ куни Доналд Трамп АҚШнинг 47-президенти лавозимини расман эгаллади. У билан бирга вице-президент Жей Ди Вэнс ҳам қасамёд қилди.

Kenny Holston / Getty Images
Трамп АҚШ Олий суди раиси Жон Робертс қаршисида қасамёд қилди. Бу вақтда унинг ёнида рафиқаси Мелания Инжил тутиб турди.
Шундан кейин Трамп инаугурация нутқини сўзлади ва тез орада қатор «тарихий ҳужжатлар» имзолашини билдирди.
Хусусан, аввалги ҳукуматни танқид қилди, инфляцияни енгишга, «сўз эркинлиги va қонунни қайтариш»га, «тинчликпарвар ва бирлаштирувчи мерос» қолдиришга, фақат икки: эркак ва аёл жинсини мустаҳкамлашга ваъда берди.
Оқ уй веб сайтининг янгиланган бош саҳифасида Трампнинг сурати ва «Америка қайтмоқда» ёзуви, шунингдек, баёнот пайдо бўлди: «Мен ҳар куни танамдаги ҳар бир нафас билан сиз учун курашаман. Токи фарзандларимиз ва сиз муносиб бўлган кучли, хавфсиз ва фаровон Америка қурмагунимизча тинчланмайман. Бу ҳақиқатан ҳам Американинг олтин асри бўлади».

Shawn Thew / Getty Images

Shawn Thew / Getty Images

Shawn Thew / Getty Images









































