Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманган ва Самарқандда 2,1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланилди
Наманган ва Самарқанд вилоятларида 2,1 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланди.
Энергетика вазирлиги маълум қилишича, Наманган шаҳрида фуқаро З.Р. ўзининг яшаш хонадонида новвойхона ташкил этиб, табиий газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланган. Ҳисоб-китобларга кўра, у фаолияти давомида давлат манфаатларига 362,5 млн сўмлик зарар етказган.
Шунингдек, Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманидаги “С.Ш“ оилавий корхонасига қарашли новвойхонада ҳам табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланилган. Оқибатда 1,3 млрд сўмлик табиий газ талон-торож қилинган.
Бундан ташқари, Паст Дарғом туманида яшовчи фуқаро А.М. ҳам ўз хонадонида ноқонуний иссиқхона ташкил қилиб, табиий газ тармоғига яширинча уланган. Натижада давлат манфаатларига 462,7 млн сўмлик зарар етказган.
Ҳозирги вақтда мазкур ҳолатлар бўйича тегишли идоралар томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
18:41 / 23.06.2026
Ўзбекистонда 464 та ёнилғи қуйиш шохобчаси фаолияти вақтинча тўхтатилди
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026