Жаҳон | 10:11 / 24.01.2025
6235
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг ташаббуси қаршиликка учради. Суд туғилганлик асосида АҚШ фуқаролигини беришни тўхтатиш ҳақидаги фармонни блоклади

22 штат АҚШ судларига ноқонуний муҳожирларнинг фарзандларига фуқаролик бермасликни таклиф қилувчи Трампнинг фармонига қарши даъво аризаси билан чиқди.

Фото: Getty Images

Сиэтл округ суди президент Доналд Трампнинг туғилиш ҳуқуқи бўйича фуқароликни чекловчи фармонини вақтинча блоклади. Бу ҳақда 23 январ, пайшанба куни CNN хабар берди. «Мен қирқ йилдан кўпроқ вақт давомида судяликда ўтирибман. Савол шу қадар аниқ бўлганини бошқа вақт эслай олмайман», деди судя Жон Кофенур қарорида.

Судя Вашингтон, Иллинойс, Орегон ва Аризона штатлари вакилларининг илтимосини қаноатлантириб, президентнинг фармонини очиқдан очиқ конституцияга зид деб атади. Даъвогарларнинг таъкидлашича, Оқ уй раҳбари 1868 йилда қабул қилинган Конституцияга киритилган 14-тузатишни бузмоқда.

Трамп инаугурация куни имзолаган фармон матнига кўра, агар бола туғилганда чет эллик ота-онаси ноқонуний равишда ёки фақат вақтинчалик яшаш учун ҳужжатлар, шу жумладан туристик ёки иш визаси билан АҚШда бўлган бўлса, бола туғилиши билан АҚШ фуқаролигини олиш ҳуқуқига эга бўлмайди. 

Эртаси куни 22 штат расмийлари Трампнинг фармонига эътироз билдириш учун АҚШ судларига мурожаат қилди. 18 штат ва Колумбия округи Массачусетс судига, яна тўрт штат Вашингтон штати судига мурожаат қилган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди