Жаҳон | 09:57 / 28.01.2025
10754
2 дақиқада ўқилади

DeepSeek СИ чат-ботининг ишга туширилиши ЕИ биржаларида ваҳима келтириб чиқарди

Хитойнинг DeepSeek компанияси DeepSeek-R1 бепул сунъий интеллект чат-ботини ишга туширди, бу Европа ва Америка биржаларида хавотир келтириб чиқарди. Siemens Energy AG акциялари деярли 20 фоиз қийматини йўқотди.

Фото: Shutterstock

Хитойнинг DeepSeek компанияси бепул сунъий интеллект (СИ) DeepSeek-R1 чат-ботини ишга туширди ва бу Европа фонд биржаларида хавотир келтириб чиқарди. Шундай қилиб, Франкфурт-Майндаги Германия фонд индекси DAX 0,5 фоизга заифлашди. 27 январ, душанба кунги савдолар 21.282 нуқтада ёпилди.

Энг катта йўқотишларни СИ инфратузилмаси учун электр жиҳозларининг йирик етказиб берувчиси Siemens Energy AG кўрди. Siemens Energy акциялари деярли 20 фоизга арзонлашди, дея хабар беради Reuters.

Шу билан бирга, евроҳудуддаги 50 та етакчи компаниянинг акция активларини бирлаштирган DJ Euro Stoxx 5 188 пунктгача пасайди.

Америка технология компаниялари ҳам зарба остида

Уолл-стритда Америка технология компаниялари ҳам зарбага учради. Шундай қилиб, сунъий интеллект соҳасидаги ишланмалар учун микрочипларнинг янги авлодини ишлаб чиқарувчи Nvidia акциялари ўз қийматининг деярли 18 фоизини йўқотди. Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу деярли беш йил ичида савдодаги энг катта кунлик йўқотишдир. АҚШ маълумотлар марказлари операторлари ва электр таъминотчилари ҳам орқага қайтишни ҳис қилишди.

Шу билан бирга, бозор ўзгарувчанлигини ўлчайдиган ва инвесторлар кайфиятининг «барометри» бўлиб хизмат қилувчи Cboe Volatility Index савдонинг баъзи нуқталарида 50 фоиздан ошиб кетди.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид